Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати  кечаси 3-5, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.