5 ноёб купюра британияликлар ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин

Жамият 13 Декабрь 2016 5328

Мусаввир Грэм Шорт 5 фунтли купюраларда Жейн Остиннинг митти портретларини ўйиб ишлади ва уларни турли мамлакатларда сарфлади. Эндиликда уларнинг қиймати 10 карра ошди. 

Беш ноёб купюранинг ҳар бири бутун Англия бўйлаб мурожаат қилингандан сўнг 50 минг фунтга баҳоланиши мумкин. Бу ҳақида "Life" нашри хабар берди

Купюраларнинг энг охиргиси кеча маҳаллий Уэльс кафесида рассомнинг ўзи томонидан сарфланди. Агар унинг эгаси бундай ноёб купюрани сезмаса, у Жанубий Уэльс, эҳтимол бутун Британия бўйлаб "айланиши" мумкин. Бундан аввалги купюралар Шимолий Ирландия, Шотландия ва Англияда сарфланган. 

Мусаввир ёзувчи портретини Уинстон Черчилль ва Биг-Бен тасвирлари ёнига туширди. Остиннинг портрети купюраларда шундоққина кўриниб турибди

.

Шорт игнага ўйма ёзув туширганидан кейин дунё бўйлаб танила бошлади. У доимо бошқалардан фарқ қилувчи ноодатий ишларни бажаришга ҳаракат қилган, шу боис янги купюралар муомалага чиққанидан сўнг ўз ғоясини амалда қўллашга қарор қилди. 

"Мен Жейн Остиннинг 200 йиллик юбилейи шарафига унинг портретини купюраларга тушириб, турли мамлакатларда сарфлашга қарор қилдим. Яқинда бу купюраларнинг ҳар бири қанча туришини эшитиб қолдим. Умид қиламанки, кимдир уни топиб, Янги йилга ўзига ажойиб совға тақдим этади", - дейди мусаввир.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар