Австрия ЕИ Кенгаши қарорини тўсиб қўйиши мумкин. Бу ҳолат сешанба куни Туркиянинг Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни музлатиш борасида бир қарорга келинмаса юз беради, деб маълум қилди Австрия ТИВ раҳбари Себастьян Курц ЕИ Кенгашининг ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги иккинчи йиғилиши олдидан.

"Европа парламенти кўпчилик овоз билан Туркиянинг аъзолиги борасидаги музокараларни музлатишга овоз берди. Мен ҳозир бу нималарга олиб келиши мумкинлигини айта олмайман, бироқ бизнинг (Австрия) позициямиз аниқ белгиланган: биз келиша олмасак, рози бўлмаймиз ҳамда Кенгаш қарорини тўсиб қўямиз. Ҳозирча эса музокараларни ўтказиш лозим", - дея айтиб ўтди Австрия ТИВ раҳбари.

Маълумот учун, Европарламент депутатлари 24 ноябрь куни Анқара ва Брюссель ўртасидаги Туркиянинг ЕИга кириши тўғрисидаги музокараларни музлатишга овоз беришган. Резолюцияда шунингдек, Еврокомиссия ва ЕИ мамлакатларининг барча ҳукуматларига Анқара билан келажакдаги маслаҳатлашувларни музлатиб қўйишга ҳам чақирилган.