Ёлғон ваъдага учган эркак қисмати

Жамият 13 Декабрь 2016 11040

Нонушта пайти Шавқиддин (исмлар ўзгартирилган)нинг аёли ҳар доимги гапини такрорлади, деб ёзмоқда “Постда” газетаси. 

-  Дадаси, ишламасангиз бўлмайди, болаларимиз ҳам катта бўлиб қолди. Уларни уйли-жойли қилиш керак.

-  Хўп, нима қилай, тузук-қуруқ иш ҳам чиқмаяпти-ку.

-  Кеча қўшниларникига чиқувдим, қўшни қишлоқдаги Тўланбой бор-ку, ана ўша қўшни давлатга одам олиб бориб ишлатаётган экан. Ойликлари ҳам яхши дейишяпти.

-  Билмасам...

-  Дадаси, бунча лаллайманг, бориб шу киши билан гаплашиб келинг.

Шавқиддинга хотинининг бу сафарги гапи қаттиқ таъсир қилди. У Тўланбойнинг уйига борди, дарвозасини тақиллатди.

-  Тўланбой яхшимисан, ишларинг жойидами?

-  Яхши, раҳмат. Келинг ака, хизмат?

-  Чимкентга одам олиб бориб ишлатаётган экансан, шунга келган эдим. Ўзинг биласан, рўзғор ташвиши дегандай...

-  Тушундим. Ака, вақтида келдингиз, бир-икки кунда кетамиз. Иш зўр, шароити, ойлиги яхши.

Орадан бир-икки кун ўтди. Тўланбой яна бир нечта одам йиғди ва улар Қозоғистонга қараб йўл олишди. 

Чегарадан ўтиб, Чимкентдаги ғишт заводига ҳам етиб келишди. Уларни корхона раҳбари кутиб олди. Тўланбой ишчиларнинг паспортларини ҳужжат тўғирлаш учун деб йиғиб олди ва хўжайинга топширди. Ўзи эса шу куннинг ўзида у ердан ғойиб бўлди.

Шавқиддин ва унинг шериклари яхши маош олиш илинжида астойдил ишлашарди. Аммо Тўланбой айтган шароитдан дарак йўқ эди. Бундай бўлишини кутмаган ишчилар норози бўлиб бошлиққа арз қилишди. Завод хўжайини эса уларга дўқ уриб: “Сенлар учун Тўланбойга катта миқдорда пул берганман. Ана шунга яраша ишлайсанлар!” деди.

Орадан бир ой вақт ўтди. Бир куни заводга Тўланбой келиб қолди. Кўзлари тўрт бўлиб кутиб турган ишчилар унга бақира кетишди. Айниқса, унинг энг яқин танишларидан бири Эркин:

-  Сендан буни кутмаган эдим, бизни қаерларга олиб келдинг? Уйга бориб олай, устингдан органга арз қиламан! – дея дағдаға қилди.

Тўланбой уни четга тортди ва овозини пасайтириб деди:

-  Бироз чидаб туринг, ҳаммаси яхши бўлади. Ҳозир сизни қўйиб юборсам, хўжайин мени ҳам, сизни ҳам тинч қўймайди, унинг қўлидан ҳар бало келади.

-  Йўқ, менинг сабрим тугади. Кетаман, бошқа нарса билан ишим йўқ.

-  Майли, унда ҳозир хўжайинга кириб онаси вафот этиб қолибди деб айтаман, бошқа сабаб билан ундан қутулиб кета олмайсиз.

Эркин рози бўлди ва Тўланбой уни бу ердан олиб кетди. Қолган ишчилар эса оғир ва машаққатли меҳнат исканжасида қолаверди.

Кунлар ўтиб, Тўланбой заводга яна келганида Шавқиддин ва икки кишини ғишт заводидан олиб чиқиб кетди. Кейин Чимкентдаги бир новвойхонага ишга жойлаштириб қўйди.

Шавқиддин ундан заводда ишлаган пайтлари учун иш ҳақини талаб қилди. Тўланбой эса уларни яна алдаб юраверди. Шавқиддин новвойхонада ишлаб пул топиб, бир амаллаб уйига қайтиб келди.

Жабрдийдалар ички ишлар органига мурожаат қилишди. Тўланбой қилмиши учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20604 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49589 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3026 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1668 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3419 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2021 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3109 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3246 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4739 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4357 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар