Интернетда Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида ҳалокатга учраган F-16 қирувчи-самолётининг қулаган жойидан илк кадрлар эълон қилинди.

Гувоҳларнинг айтишича, улар самолёт қулаган туманда кучли портлаш овозини эшитишган. Аввалроқ учувчининг омон қолгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз: Туркия бош штаби ОАВ томонидан F-16 қирувчи самолётининг мамлакат жануби-шарқида жойлашган Диёрбакир авиабазасида ҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.