Ferrari компанияси Японияда 50 йилдан бери бўлиши шарафига J50 очиқ суперкарини яратди. Атиги ўн нусхадан иборат бўлган янгилик 690-кучлик двигатель ва ўтган йиллардаги бир неча моделларнинг ўзига хос жиҳатларини қамраб олган.

Суперкар устида Special Projects бўлинмаси ва “Феррари”нинг Маранеллодаги дизайн-маркази мутахассислари иш олиб борди. Суперкарга 488 Spider модели асос қилиб қолинди, бироқ J50 янги кузов билан фарқланиб туради.

Компанияда таъкидланишича, янгилик “Ferrari’нинг 1970 ва 1980 йиллардаги севимли моделларини эслатиб туради”. 

J50 карбонли аэродинамик айлана элементлари, 20-дюймли болғаланган дисклар, бутунлай нур диодли оптикага ҳам эга.

Суперкарнинг очилувчи томи ҳам карбондан тайёрланган бўлиб, икки қисмдан иборат. Янгилик - 3,9-литрли твин-турбо V8 двигателига эга. 

Суперкар қайси бозорларда тақдим этилиши ва унинг тахминий қиймати ошкор этилмаган.