Forbes журнали Крис Эвансни 2016 йил энг кўп фойда олиб келган актёр сифатида баҳолади. Муаллифларнинг маълум қилишича, актёр бу мавқега Marvel студияси томонидан суратга олинган биргина фильмда роль ўйнаб эришган.

Фото: AP

Нашр бюджети 250 миллион доллар бўлган ва жаҳон кинотетрлари кассасидан миллиард доллардан кўп фойда олиб келган «Биринчи қасоскор: Қарама-қаршилик» фильми ҳақида ёзган. Forbes’нинг ҳисоб-китобига кўра, актёр ижросидаги сўнгги учта фильмнинг ҳар бири Эвансга сарфланган 1 доллар эвазига ўртача 135,8 доллар фойда олиб келган.

Кейинги ўринларда Крис Пратт, Скарлетт Йоханнсон ва кичик Роберт Дауни қайд этилган. Ушбу рўйхатнинг юқори ўринларида Marvel студияси томонидан ишланган фильм юлдузлари жой эгаллаган.