Google ҳайдовчисиз автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳасини тўхтатди

Технология 13 Декабрь 2016 2575

Американинг Google корпорацияси руль ва педалсиз, тўлиқ автоном автомобиль ишлаб чиқариш режаларидан воз кечди. Компанияда бунинг ўрнига бошқа авто ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш ва 2017 йилнинг охирига бориб, машиналардан биргаликда фойдаланиш бўйича автоном сервисни ишга тушириш режалаштирилмоқда. The Information нашри шу ҳақида маълум қилди. 

Google бу борада 2016 йилнинг май ойида Fiat Chrysler Automobiles билан шартнома имзолашга улгурган. Шунингдек Мантин-Вьюдаги компания юзлаб Pacifica гибрид минвэнларини қуришни режалаштирмоқда. 

Бу Google модели ва Lexus кроссоверидан кейин автоном автомобиль яратиш борасидаги учинчи уринишдир. The Verge берган маълумотларга кўра, яқин кунларда Ford ҳам ана шундай ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин. 

Минивэн Chrysler Pacifica

Анъанавий авто ишлаб чиқарувчилар кооперацияси билан янги жамоа ишлайди: "ҳайдовчисиз лойиҳа"нинг собиқ раҳбари Крис Урмсон 2016 йилнинг августида Google'ни тарк этди. Шундан кейин у Uber, Tesla ва Apple муҳандислари таклиф этилган шахсий автолойиҳасини йўлга қўйиши ҳақида эълон қилди. 

Google ҳайдовчисиз автомобиль ишлаб чиқаришни кўзда тутувчи лойиҳани тўхтатишга қарор қилди. Манбага кўра, бундай қарор ортида Alphabet бош директори Ларри Пейж ва компания молиявий директори Рут Порат турибди. 

Ларри Пейж ва Сергей Брин

Собиқ Google X ходимларининг нуқтаи назарини қўллаб-қувватловчи Google асосчиси Сергей Брин эса бундай фикрда эмас. Уларнинг фикрича, технологик гигант ўз автомобилини бошқа ишлаб чиқарувчилар ёрдамисиз, мустақил яратишга қодир. 

Автоном бошқарувли автомобиль сўнгги йилларда Google воз кечган учинчи йирик лойиҳа бўлди. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар