Fancy Bears хакерлари АҚШ аксилдопинг агентлиги (USADA) ва Канада спортда ахлоқ масалалари марказини (CCES) Халқаро Олимпия қўмитасига қарши тил бириктиришда айбладилар. Бу ҳақдаги тегишли ҳужжатлар хакерлик гуруҳининг сайтида 13 декабрда чоп этилди,

"Олимпиячи" лойиҳаси 2016 йилги Олимпиада олдидан ишга туширилган. Хакерларнинг таъкидлашича, унинг мақсади Халқаро Олимпия қўмитаси устидан ҳокимиятга эга бўлган агентликни яратиш йўли билан уни ёмонотлиқ қилиш бўлган. Лойиҳа ХОҚга қарши даъво аризасини тайёрлашда кўмак кўрсатган Davies Ward Phillips & LLP Vineberg компаниясидан ҳуқуқий ёрдам олган. USADA ва CCES Польша, Испания, Жанубий Корея, Япония, Норвегия, Австрия ва Финляндия аксилдопинг агентликларига мурожаат қилганда, улар лойиҳани қўллаб-қувватлашни рад этишган. Ҳужжатларга кўра, USADA ва CCES’нинг харажатлари 70 минг доллардан кўпроқни ташкил қилган. 

Сентябрда Fancy Bears хакерлари ADAMS аксилдопинг тизимини бузиб киришган ва даволаниш мақсадида тақиқланган воситаларни қабул қилишга рухсат олган спортчилар рўйхатини бирин-кетин чоп этиб боришган. Бундай спортчилар орасида опа-сингил теннисчилар Серена ва Винус Уильямс, америкалик гимнастикачи Симона Байлз, испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль ҳамда сербиялик баскетболчи Милош Теодосич ҳам бўлган.