Ҳиндистонда мадҳияга ҳурматсизлик қилган 12 киши ҳибсга олинди

Жамият 13 Декабрь 2016 2598

Ҳиндистон полицияси халқаро кинофестивал вақтида миллий мадҳия ижро этилиши вақтида ўрнидан турмаган 12 кишини ҳибсга олди. Керала штатидаги Тируванантапурама шаҳри полиция инспекторининг айтишича, барча ҳибсга олинганлар гаров пули эвазига қўйиб юборилган.

Мадҳия ижро этилиши вақтида ўрнидан турмаслик учун ҳибсга олишлар Ҳиндистон Олий судининг ҳар бир кинонамойиш олдидан мамлакат мадҳиясини ижро этиш қароридан кейин ўтказила бошланди. Томошабинлар мадҳияни ўрниларидан турган тарзда эшитишлари шарт қилиб қўйилди. Бу чора фуқароларга ватанпарварлик ҳиссини сингдириш мақсадида қабул қилинганди. 

Аввалроқ Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида мадҳия ижроси вақтида ўрнидан туришдан бош тортган 8 киши фаоллар томонидан калтакланганди.

 

Кўпроқ янгиликлар