Кислотали ёмғирлар Ерни глобал совишдан қутқаради

Жаҳон 13 Декабрь 2016 6861

Халқаро олимлар гуруҳи Ернинг ўз тарихидаги энг кучли музлаш даврларидан бири - протерозойдан чиқиши - глобал кислотали ёмғирлар ва бўронлар билан кузатилганини маълум қилди. Proceedings of the National Academy of Sciences журналида шу мавзуга бағишланган тадқиқот чоп этилди. 

Мутахассислар Хитойнинг жануби-шарқий Хунань провинциясидаги муз қояларидан топилган магний изотопларини таҳлил қилиб, ана шундай хулосага келишди. Олимлар томонидан ўрганилган намуналар тахминан 600 миллион йил илгари рўй берган кучли эрозия изларига эга бўлган. 

Манбага кўра, тоғ жинслари деградацияси сув, карбонат ангидрид ва кислород таъсири остида рўй берувчи интенсив кимёвий жараён натижасида юзага келган. Мутахассисларнинг баҳолашича, сайёрадаги кислотали ёмғирлар даври бир неча юз йил давом этган ва бунинг натижасида музлаш даври поёнига етган. 

Олимларнинг сўзларига кўра, тадқиқот сайёрадаги глобал совиш қандай қилиб глобал исишга айланганини изоҳлаш имконини беради. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар