Дипломатик манбаларнинг сўзларига кўра, Исроил ҳукумати раҳбари Бокуга келиши биланоқ Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан музокаралар ўтказади. Икки томонлама музокаралар якунида келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Бироқ, ҳозирча, ҳужжатлар қайси соҳаларга оид бўлиши маълум қилинмаяпти. 

Шу билан бирга, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Бокуга уюштирадиган ташрифига доир расмий даражада баёнот берилгани йўқ. Бундан аввал, Нетаняҳу 20 йил муқаддам, 1997 йилда Бокуга келган эди. 

Таъкидланишича, Озарбойжон Исроил билан кенг қамровли сиёсий, иқтисодий, гуманитар алоқаларга эга оз сонли мусулмон давлатлардан бири ҳисобланади. 

Хабарларга кўра, Исроил бош вазири Бокудан Остонага келишни режалаштирмоқда.