Нима учун ўзбекистонлик мижозлар Acibadem клиникаларини танлашмоқда?

Lifestyle 13 Декабрь 2016 18776

Ўзбекистонда йил сайин юқори тиббий технологиялар ёрдамида даволанишга муҳтож беморлар сони ўсиб бормоқда. Тиббий ёрдам излаб хорижга йўл олаётган беморлар орасида АҚШ, Германия ва Исроил клиникалари билан бир қаторда Туркия ҳам машҳур йўналишлардан бирига айланди. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар бу мамлакатни дунё тиббиётидаги етакчи поғоналарга кўтарди ва эндиликда ҳар йили бутун дунёдан 3,5 миллион киши даволаниш учун айнан Туркияга ташриф буюрмоқда. 

Ўзбекистон аҳолисини сифатли тиббий хизматдан ташқари Туркиянинг географик жиҳатдан яқинлиги ва ҳамёнбоп нархлар ҳам жалб қилади. Туркияда даволаниш Европадаги тиббий муолажаларга нисбатан бюджетни 50 фоизга қисқартириш имконини яратади. Мижозларнинг катта қисми ўз танловини Acibadem хусусий клиникалар тармоғида тўхтатади. Бу клиникалар тармоғи чорак асрдан буён етакчи позицияларни муносиб эгаллаб турибди.

Acibadem тиббий муассасалар тармоғи онкологик касалликлар, нейрожарроҳлик, ортопедия, кардиология, гинекология ва бошқа йўналишларда кенг кўламдаги хизматларни тақдим этади.  Бугунги кунга келиб, дунёнинг 5 мамлакатида, асосан Туркияда Acibadem  таркибида 21 юқори технологияли клиника ва 17 поликлиника фаолият юритади. Уларнинг ҳар бири энг янги ускуналар билан жиҳозланган ва халқаро стандартларга мувофиқ хизмат кўрсатади. 20 мингга яқин ходим, жумладан 2 мингдан ортиқ тажрибали шифокор ҳар куни бутун дунёдаги юзлаб кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолади. 

Acibadem’даги роботлаштирилган техникалар жарроҳлик операцияларини миллиметригача аниқ амалга ошириш имконини беради. Организмга энг аниқ ташхис қўйишда эса касалликни бошланғич давридаёқ аниқлашга ёрдам берувчи замонавий диагоностик ускуналардан фойдаланилади. Радиожарроҳлик тизимлари яқин-яқингача нооперабел ҳисобланган ўсимталарни даволашга имкон беради. Бу, биринчи навбатда, инсон организмининг мураккаб соҳаларида пайдо бўлган катта ўсимталардир. Операциянинг бундай тури қон ҳам, из ҳам қолдирмайди, зеро операциялар очиқ жарроҳлик аралашувисиз ўтказилади.  

Acibadem – бу навбат пойлаб ўтириладиган шифохона эмас,  қулай инфратузилмали замонавий клиникалар тармоғидир. Бу ерда ҳар бир хона беморларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини кўзлаб лойиҳалаштирилган. Acibadem халқаро марказида тахминан 150 нафар ходим хорижий мижозлар ва уларнинг оила аъзоларини ўз она тилларида илиқ кутиб олишни таъминлайди. Хорижий беморларнинг келган кунидан то ватанига қайтгунига қадар тўлиқ хизматлар спектри кўрсатилади – шифокор маслаҳати, даволаш вақтида уларни қўллаб-қувватлаш, аэропортда кутиб олиш ва ҳаттоки меҳмонхонани банд қилиш. Ҳар бир бемор, жинси ва ёшидан қатъи назар, ғамхўрлик ва ишончли парваришга лойиқ!

Шуни таъкидлаш жоизки, Acibadem клиникаларидаги тиббий хизмат кўрсатиш сифатининг юқори даражада эканлиги нуфузли «JCI бирлашган халқаро комиссияси» томонидан тасдиқланган. Ушбу комиссия тиббий хизмат кўрсатишда халқаро стандартларни ишлаб чиқади ва бутун дунё миқёсида уларга риоя қилинишини назорат қилади. JCI’нинг нуфузли аккредитациясига дунёнинг атиги 600 клиникаси, жумладан  Acibadem  ҳам эга.

Ҳар бир шифокор фаолиятида доимий изланиш ва кўникмаларни такомиллаштириш муҳим роль ўйнайди. Шу боис Acibadem холдинги базасида хусусий университет очилган бўлиб, у илмий-тадқиқотлар олиб бориш ва тиббий персоналнинг профессионал тайёргарлиги билан шуғулланади. 

Acibadem мутахассисларининг кўп йиллик тажрибаси ҳаттоки энг оғир касалликларни даволашнинг уддасидан чиқишга ёрдам беради, энг муҳими – имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш. 

Сиз Acibadem мутахассисларининг бепул мустақил онлайн-маслаҳатини олишингиз мумкин. Бунинг учун ўтказилган текширувлар натижалари билан бирга шахсий тиббий ҳужжатларингизни йўллашингиз зарур. Шифокорлар касаллик тарихини ўрганиб чиқишади ва сизга касаллик, уни даволаш ва бунинг учун Туркияга ташриф буюриш зарурати борасида ўз хулосаларини баён қилишади.

Acibadem клиникасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:
Манзил: Тошкент шаҳри, Оққўрғон кўчаси,  33-17 
Телефон: +99895 144 54 45    

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар