Пентагон раҳбари Эш Картернинг маълум қилишича, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг ҳаво зарбаси оқибатида ИШИД террорчилик ташкилотининг уч нафар муҳим раҳбари ҳалок бўлган. Бу ҳақда Associated Press.

Аниқлик киритилишича, ҳалок бўлганлар орасида 2015 йилнинг ноябрь ойидаги Париж терактига алоқадорлар ҳам бор.

Пентагон раҳбари матбуот котибининг маълум қилишича, ҳаво зарбалари 4 декабрь куни берилган, аммо қайси жойга берилгани айтилмаган.

Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлардан Салоҳ Гурмат ва Самми Жеду ИШИДнинг иккинчи шахси Абу Муҳаммад ал Аднаний билан боғлиқ инсонлар бўлган.
Учинчи жангарининг исми эса Волид Хамман бўлиб, Европадаги терактларни ташкиллаштиришда айбланган.