13 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 8-ялпи мажлисида сенаторлар "Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги қонунни кўриб чиқдилар. 

Таъкидлаш жоизки, прокуратура органлари томонидан Ўзбекистонда қонун устуворлиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича анчагина ишлар олиб борилмоқда. 

Прокуратура органлари ходимларининг касб байрамини белгилаш прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, улар томонидан ўз хизмат мажбуриятларининг виждонан ва ҳалол бажарилишини рағбатлантиришга хизмат қилади. 

Ҳозирча бу сана қачон нишонланиши маълум қилинмади.