Туркия бош штаби ОАВ томонидан F-16 қирувчи самолётининг мамлакат жануби-шарқида жойлашган Диёрбакир авиабазасида ҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Маълумотга кўра, самолёт учувчиси жабрланмаган.

“Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчи самолёти 12 декабрь кунги ўқув машғулотларидан сўнг, номаълум сабабларга кўра ҳалокатга учраган. Учувчи жабрланмаган. Воқеа сабабларини ўрганиш бошлаб юборилди”, — дейилади бош штаб берган маълумотда.

Диёрбакирда Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг базаси жойлашган бўлиб, бу ердан парвоз этадиган қирувчи самолётлар мамлакатда тақиқланган Курдистон ишчи партияси ва ИШИД террорчилик ташкилотининг марраларига авиазарбалар беради.