Украина Халқаро валюта жамғармасидан 2017 ва 2018 йилларда 9,7 млрд доллар кредит олишга умид қилмоқда. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

"Украина кенгайтирилган молиялаштириш дастури доирасида ХВЖдан кейинги икки йил ичида 9,7 млрд доллар олиши мумкин. Агар ХВЖ дастури тўлиқ ҳажмда бажарилса, қолган мумкин бўлган донорлардан молиялаштириш ҳажми ҳам анчагина бўлади", деб айтилди хабарда.

Украина миллий банкида халқаро донорлар, биринчи навбатда ХВЖ билан ҳамкорлик Украинада "молиявий барқарорликни сақлашнинг муҳим омили" ҳисобланиши айтилди.