Ўзбекистонда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда. Жумладан, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета II, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй, Швейцария Конфедерацияси Президенти Йоханн Шнайдер-Амманн, Словакия Республикаси Президенти Андрей Киска, Мўғулистон Президенти Цахиагийн Элбэгдорж, Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти ва Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Жон Керри табрик йўллашган.

Шунингдек, қуйидагилар ўз қутловларини йўллаган: 

Япониянинг собиқ Бош вазири, Токио – 2020 ёзги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси президенти – Йоширо Мори;

ОДКБ Бош котиби – Николай Бордюжа;

Бельгия сенатори – Алан Дестекс;

Франциядан Европарламент депутати – Жан-Люк Шаффаузер;

Россия Давлат Думаси депутати – Артур Таймазов;

Россия мусулмонлари марказий диний идораси раиси, бош муфтий – Шайх-ул-ислом  Талгат Сафа Тожиддин; 

Кавказ мусулмонлари идораси раиси, МДҲ Динлараро кенгаш ҳамраиси – Шайх-ул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода;

Европа пойтахтлари университетлари ассоциацияси президенти – профессор Лучиано Сасо;

Бухоро яҳудийлари жаҳон конгресси президенти – Лев Леваев;

Европа менежмент ва технологиялар мактаби президенти – Йорг Рохолл;

Германия иқтисодиёти шарқий қўмитаси бошқаруви раиси – Вольфганг Бюхеле;

"Кнауф" компанияси ҳаммуассиси – Николаус Кнауф;

“Лемкен” компанияси ижрочи директори – Антони ван дер Лей;

Германия – Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши аъзоси, «Класс» компанияси мустақил консультанти – Удо Фёлькер;

Германия – Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ижрочи директори, “Дойче Кабель Тошкент” қўшма корхонаси инвестори – Фальк Порше;

"КДБ Банк Ўзбекистон" Ўзбекистон – Корея банки бошқаруви раиси – Ким Ин Жу.

Қутловлар келиши давом этмоқда.