Тармоқда Испаниянинг Андалусияси осмонида учиб ўтган метеорит тасвирга туширилган видео пайдо бўлди. Видеода улкан “оловли шар” осмонни кесиб ўтгани ва уфққа бориб сўнганини кўриш мумкин.

Europe Press агентлигининг маълум қилишича, метеорит Тошкент вақти билан 02:25 лар атрофида қулаган. Унинг тезлиги соатига 72 минг километрга етган.

Видеода қолдирилган изоҳларда унинг ойдан ёрқинроқ бўлганини айтишган. Гувоҳлар Europe Press агентлигига метеорит қулаганидан сўнг портлаш овозини эшитишганини айтган.