Африкада сиёсий сабаблар туфайли футбол мусобақалари тўхтаб қолди

Спорт 14 Декабрь 2016 2539

Конго Демократик Республикаси миллий чемпионати мамлакатдаги сиёсий беқарорлик натижасида тўхтаб қолди.

Daily Mail нашри берган хабарга кўра, мазкур тўхталиш 15 декабрдан 14 январга қадар давом этади. Стадионларда сиёсий кучларнинг турли тўқнашувлари оммавий норозиликларнинг ташкил этилиши сабаб ҳукумат шундай қарорга келган. 

Олдинроқ, Грецияда мухлисларнинг ўзини номуносиб тутиши натижасида мамлакат чемпионати ва кубок учрашувлари тўхтатиб қўйилганди.

Кўпроқ янгиликлар