14 декабрь куни Россия ва Туркиянинг Ҳалабдан тинч аҳолини эвакуация қилиши бўйича келишув амалга оширилиши тўхтаб қолди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Эрондаги манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

Ҳалабда олинган охирги видеоларда Сурия артиллерияси қамалдаги шаҳарнинг туманларини ўққа тутаётгани кўринади. Сурия телеканалида исёнчиларнинг қарши зарбалари оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани айтилган.