Ҳалабнинг жангарилар қўл остида бўлган туманларидан бир кеча-кундуз давомида 6 минг киши, жумладан 2,2 минг болалар олиб чиқилди. Бу ҳақда урушаётган томонларни яраштирув Россия марказидан хабар қилинган.

"Ҳалабнинг жангарилар қўл остида қолаётган туманларидан бир сутка давомида урушаётган томонларни яраштириш Россия маркази кўмагида 5992 тинч аҳоли вакили, жумладан 2210 бола олиб чиқилди", - дейилади хабарда.

РФ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 360 дан ортиқ жангари қуролини ташлаб, шаҳарнинг ғарбий қисмига чиққан. Сурия президенти қарори билан уларнинг 329 таси амнистия қилинди.