Amazon раҳбари бир йил ичида 7 млрд долларга бойиди

Технология 14 Декабрь 2016 6373
Фото: Getty Images

2016 йил Amazon онлайн-ритейлери раҳбари Жефф Безос учун омадли кечди. У "Стартрек: Чексизлик" фильмида ўзгасайёралик ролини ижро этди. Бироқ асосийси, унинг бойлиги 7 млрд долларга кўпайди. 

Бироқ 2015 йилда дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатининг энг юқори қисмидан жой олган Безос ҳанузгача Билл Гейтс, Уоррен Баффетт ва Амансио Ортегадан сўнг 4-ўринни эгалламоқда. Сайёрамизнинг энг бой одамлари АҚШдаги сайловлар ва бозордаги нарх тебранишлари ортида 35 млрд доллар ишлаб олишди.

Безосга бундай қийматдаги бойликни у томондан асос солинган Amazon компаниясининг 17 фоизлик акциялар пакети келтирди, компания акциялари деярли 14 фоизга ошди. Тадбиркорга шунингдек The Washington Post нашри, Blue Origin коинот компанияси ҳамда Business Insider интернет-нашрининг 3 фоиз акцияси тегишли. 

 

Кўпроқ янгиликлар