Англия чемпионатининг 16-тури доирасида Ливерпулдаги «Гудисон Парк» стадионида «Эвертон» ва «Арсенал» ўртасида кечган баҳснинг охирги дақиқалари икки жамоа мухлисларини ҳам ҳаяжонда ушлаб турди.

Ўйиннинг охирги қисмида мағлубиятга учраётган лондонликлар бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтган. Жамоа дарвозабони Петр Чех эса голли вазиятга эга бўлган. Тўп кетма-кет рақиб дарвозаси томон йўлланган, лекин ҳар сафар унинг йўлидан ҳимоячилар чиққан ёки дарвозабон ўзини кўрсатган. Бу орада бош билан гол уришга ҳаракат қилган Чехнинг ўзи дарвоза ичига кириб кетган.

Босим уюштирилишига қарамай, Венгер шогирдлари вазиятни ўзгартира олишмаган ва кейинги 4 ой ичидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган.