Араб давлатлари лигаси (АДЛ) 15 декабрда ташкилотнинг доимий вакиллари даражасида Ҳалабдаги гуманитар вазиятни муҳокама қилгани шошилинч йиғилиш ўтказади.

Ташкилот бош котиби ўринбосари Хусам Закийнинг журналистларга айтишича, ушбу йиғилиш Қатар илтимоси билан ўтказилади.

Аввалроқ АДЛ бош котиби Аҳмад Абдул Ғайт ташкилот "Ҳалабдаги вазиятга кучли таъсир қила олмаса-да, Сурия халқи азоб-уқубатларига эътиборни қаратиш ва қон тўкилишининг тўхтатилиши учун саъй-ҳаракатларни давом эттиришини" айтганди.

Сурия армияси авввалроқ Ҳалабнинг жангарилар назоратида қолаётган шарқий ҳудудларига ҳужум ўтказганди. Россиянинг адоватдаги томонларни яраштириш марказининг 13 декабрда маълум қилишича, Сурия ҳукумати Ҳалабнинг 98 фоизини назорат қилмоқда.