Англия чемпионатининг 16-тури доирасида Ливерпулдаги «Гудисон Парк» стадионида «Эвертон» «Арсенал»ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

Аввалига Алексис Санчес ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим охирида Шеймус Коулмен ҳисобни тенглаштирди. Ҳаммаси дурангга қараб кетаётганида, 86-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Эшли Уильямс гол урди. Ўйиннинг қолган қисмида лондонликлар вазиятни ўзгартира олишмади.

Эндиликда «Арсенал» 34 очко билан иккинчи ўринда қолди ва «Челси»ни (37 очко) қувиб ўтиш имконидан фойдалана олмади. «Эвертон» эса очколари сонини 23тага етказган ҳолда еттинчи ўринга кўтарилди. 

«Лестер» эса «Борнмут» майдонига сафар қилиб, 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди.

«Лестер» 16 очкоси билан турнир жадвалининг 14-поғонсида жойлашган, «Борнмут» саккизинчи ўринга кўтарилган (21 очко).

Англия чемпионати, 16- тур

Эвертон – Арсенал 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 20 Санчес, 1:1 – 44 Коулмэн, 2:1 – 86 Уильямс.
Эвертон – Стекеленбург, Коулмэн, Жагелка, Уильямс, Бейнс, Маккарти (Фунес Мори, 90), Гуйе, Баркли, Валенсия (Кэлверт-Льюин, 79), Лукаку, Леннон (Миральяс, 68).
Арсенал – Чех, Бельерин, Габриэл, Косьельни, Монреаль, Коклен (Перес, 88), Жака, Уолкотт (Жиру, 71), Озил, Окслейд-Чемберлен (Ивоби, 71), Санчес.
Огоҳлантиришлар: Жагелка (18), Маккарти (42), Косьельни (84).
Четлатиш: Жагелка (90).

Борнмут – Лестер 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 34 Пью.
Борнмут – Боруц, Фрэнсис, Кук, Аке, Дэниэлс, Артер, Уилшер, Смит, Кинг (Гослинг, 79), Пью, Афобе (Уилсон, 68; Мингз, 90).
Лестер – Цилер, Эрнандес, Морган, Хут (Ульоа, 82), Фукс, Марез, Кинг, Амарти, Олбрайтон (Муса, 74), Слимани (Окадзаки, 46), Варди.
Огоҳлантиришлар:Кинг (36), Морган (83), Эрнандес (87).