Ғарб давлатлари Сурияга жўнатган барча гуманитар ёрдам террорчиларга мўлжалланган бўлган, деб айтди Сурия президенти Башар Асад.

"Агар рости ва дангалини айтадиган бўлсак, аслида ғарб давлатлари юборган барча ёрдам террорчиларга мўлжалланган бўлган. Улар ҳеч қачон бирорта суриялик ҳаёти ҳақида қайғуришмаган", деб айтди Асад RT нашрига берган интервьюсида.

"Бизда террорчилар томонидан қуршаб олинган ва босиб олинган шаҳарлар ҳали ҳам кўп. Террорчилар у ерларга на сув, на егулик, на ҳаётий зарур нарсаларни етказишга имкон бермаяпти. Бу шаҳарлар ҳар куни бомбалардан ўққа тутилади. Европа Иттифоқи қамалдагиларга нима юборди?", деб савол билан юзланмоқда Асад.

Асад Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг ЕИ Сурияга гуманитар ёрдам кўрсатаётган ягона тузилма эканлиги ҳақидаги гапларини инкор этди.

"Сиз инсон ҳаёти, гуманитар жиҳат ҳақида гапирганингизда, сизга фарқи йўқ. Бу улар давом эттираётган иккиюзламачилик, ёлғондир ва бу борган сари жирканч ёлғонга айланмоқда", деб айтди Асад.