Европада эронлик Ўзмунни қўлга киритиш учун ўнлаб клублар рақобат қилмоқда

Спорт 14 Декабрь 2016 6963

«Ростов»нинг эронлик ҳужумчиси Сардор Ўзмун Англия Премьер-лиганинг 8 клуби ҳамда Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси томонидан жиддий қизиқиш мавжуд. Немислар жамоаси уни габонлик ҳужумчи, кейинги мавсумда «Реал»га ўтиб кетиши кутилаётган Пьер-Эмерик Обамейянг ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги жараёнга алоқадор манбасига таяниб хабар берган.

«Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлардан кейин уни ўз таркибига қўшиб олишга Англия Премьер-лигасининг 8та жамоаси қизиқиш билдирди. ПСВ билан ўйиндан кейин улар сафига Дортмунднинг „Боруссия“ жамоаси ҳам қўшилди. Улар Обамейянгга муносиб ўринбосар қидирмоқда. Россияликлар клуби билан музокаралар олиб борилмоқда, аммо ҳали бу борада аниқ гап айтишга эрта: Россия чемпионатининг биринчи давраси якунланди, Европада эса ҳали якунланмади. Қишки трансферлар даричаси ҳали очилмади. Аниқ таклифлар ой охирида ёки кейинги йил бошида билдирилиши кутилмоқда», — деган манба.

Бундан олдинроқ, ушбу 21 ёшли футболчига Португалиянинг «Бенфика» жамоаси ҳам қизиқиш билдираётгани маълум бўлганди. Англияда эса уни «Ливерпуль», «Суонси», «Вест Ҳэм», «Саутҳемптон» ва «Эвертон» каби жамоалар ўз таркибига қўшиб олишни ният қилган. Шунингдек, Германиядаги «Байер» ва «Шальке» каби клублар вазиятни кузатиб боришмоқда.

Россия чемпионатида Ўзмун 12 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол урган. У шунингдек, Чемпионлар лигаси доирасидаги 10 учрашувда 4та голга муаллифлик қилган.

Футболчининг трансфер қиймати 7 миллион еврога баҳоланган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар