Фотожамланма: 2018 йилги жаҳон чемпионати стадионларининг ҳозирги аҳволи

Спорт 14 Декабрь 2016 18145

Россияда бир ярим йилдан сўнг – 2018 йилнинг 14 июнь куни футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Беллашувлар мамлакатнинг Европа қисмида жойлашган 12 стадионда ўтказилади. Улар ичида атиги учта ўйингоҳ: «Открытие Арена», «Казань Арена» ва Сочидаги «Фишт» тайёр бўлган.

Tribuna.uz қурилиш жараёни кетаётган стадионларнинг ҳозирги аҳволи билан яқиндан танишиб чиқди. 

«Лужники» (Москва), сиғими — 81 000 киши

Мамлакатнинг бош спорт аренаси 2013 йили таъмирлаш учун ёпилганди, бироқ беш йил ўтиб жаҳон чемпионатининг етти учрашуви, жумладан очилиш ва финал баҳсини қабул қилади. Иншоот ташқи кўринишидан аввалдагидек кўринишда. Стадионнинг ичи эса таниб бўлмас даражада ўзгарган. Трибуналар майдонга максимал даражада яқинлаштирилди. ФИФА текширувчилари «“Лужники”да тайёрликнинг яшил даражаси» дея маълум қилишди.

Ҳозир қандай кўринишда:

2018 йилнинг ёзида қандай кўринишда бўлади:

 

«Крестовский» (Санкт-Петербург), сиғими — 69 000 киши

Иншоотнинг асоси деярли қуриб бўлинди, октябрда эса биринчи учрашув ҳам ўтказилди. Қурилиш муддати билан боғлиқ навбатдаги можаролар сабаб августда бош пудратчи ўзгарди ва ишлар жадаллик билан олиб борила бошланди. Стадион йил охирига қадар тайёр бўлиши кутилмоқда. Қурилиш сметаси тўққиз йил ичида 6,7 миллиард рублдан 43,8 миллиардгача ошди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, “Ювентус” бир неча йил аввал ўз ўйингоҳини қуришга деярли ўн баробар камроқ маблағ сарфлаган. 

Ҳозир қандай кўринишда:

2018 йилнинг ёзида қандай кўринишда бўлади:

 

«Ростов Арена» (Ростов), сиғими — 43 702 киши

Дон дарёсининг чап қирғоғидаги стадион 2013 йилда қурила бошланди ҳамда айни дамда 70 фоизга битган. Ўйингоҳ 2018 йилнинг март ойида очилиши кутилмоқда. Аввалроқ том қанотларга ўхшаш бўлиши режалаштирилганди, бироқ кейинчалик бундай режадан воз кечишди. Айни дамда ўйингоҳ қиймати 3 миллиард рублни ташкил қилмоқда.

Ҳозир қандай кўринишда:

2018 йилнинг ёзида қандай кўринишда бўлади:

 

«Космос Арена» (Самара), сиғими — 44 918 киши

Самарадаги арена энг тез қурилаётган стадиондир. Қурилиш ишлари 2014 йилнинг июлида бошланган бўлиб, келаси йилнинг ёзида якунланиши режалаштирилмоқда. Иншоотнинг умумий майдони барча инфратузилмаси билан ҳисобга олган ҳолда – 930 гектарга тенг. Европадаги энг йирик «Лужники» спорт-кўнгилочар мажмуасининг майдони эса атиги 180 гектарни ташкил қилади.

Ҳозир қандай кўринишда:

2018 йилнинг ёзида қандай кўринишда бўлади:

 

«Победа» (Волгоград), сиғими — 45 015 киши

Арена шаҳарнинг энг ўзига жалб қилувчи белгиларидан бўлиши кутилмоқда. Ўйингоҳ ташқи қисми маҳаллий анъаналарга хос тарзда яратилмоқда. Россия учинчи дивизионида ўйнаётган маҳаллий «Ротор» футбол клуби илтимосига кўра ўйингоҳ кўринишига кўк-мовий ранглар ҳам қўшилди. 

Ҳозир қандай кўринишда:

2018 йилнинг ёзида қандай кўринишда бўлади:

 

«Центральный» (Екатеринбург), сиғими — 35 000 киши

Екатеринбургдаги стадион беш йил давомида таъмирланди. Аммо кейинчалик ўйингоҳ FIFA талабларига жавоб бермаслиги ойдинлашди. У ердаги ўриндиқлар сони йиғилувчи махсус конструкциялар ёрдамида 35 мингга етказилади. Мундиал якунлангач эса сиғим 22 мингтани ташкил қилади.

Ҳозир қандай кўринишда:

2018 йилнинг ёзида қандай кўринишда бўлади:

 

«Нижний Новгород», сиғими — 44 899 киши

Волга ва Ока дарёлари қўшилиш жойига яқин ердаги стадион қурилиши 2014 йилнинг августида бошланди ва келаси йилнинг ноябрига қадар якунланиши режалаштирилган. Айни дамда томни қуриш давом эттирилмоқда. Лойиҳачиларнинг фикрича, арена маҳаллий архитектура ансамблига жуда ажойиб тарзда мос тушади. Стадион палласи эса тўлқинсифат фасад орқасида ёпилади. У эса кечки пайтда янги йил арчаси каби товланиб туриш имконини беради.

Ҳозир қандай кўринишда:

2018 йилнинг ёзида қандай кўринишда бўлади:

 

«Мордовия Арена» (Саранск), сиғими — 45 015 киши

Саранск — анча кичик бўлган шаҳардир. Арена формаси ва ранги қизил қуёш каби бўлади. Трибуналар эса икки қавали асосда ўрнатилади. Стадион 2017 йилнинг кузида ишга туширилиши режалаштирилган.

Ҳозир қандай кўринишда:

2018 йилнинг ёзида қандай кўринишда бўлади:

 

«Калининград Стадиони», сиғими — 35 015 киши

Стадион ўтган йилнинг сентябрь ойида қурила бошланди. Мамлакатдаги мураккаб иқтисодий вазият бу ишларга ҳалақит бермоқда. Хусусан, тижорий майдончалар жойлашиши режалаштирилган бизнес-бурчаклар ва икки ёққа очиладиган томдан воз кечилди. Объект 2017 йилнинг кузида фойдаланишга топширилади.

Ҳозир қандай кўринишда:

2018 йилнинг ёзида қандай кўринишда бўлади:

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар