Бугун, 14 декабрь куни Тошкентда Олий Мажлис палаталари қўшма мажлиси вақтида президентнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Марказий Сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Шавкат Мирзиёевга президент гувоҳномасини ва Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширди. Шундан сўнг уни қасамёд қабул қилиш учун минбарга таклиф қилди.

Маросимдан фотосуратлар Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

Президент Конституция ва Қуръонга қўл қўйган ҳолда қасамёд қилди: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».