Google хизматида энг кўп қидирилган машҳур актёрлар аниқланди

Маданият 14 Декабрь 2016 8047
Фото: Pexels.com

Американинг Google корпорацияси интернет фойдаланувчилари томонидан 2016 йилда энг кўп қидирилган таниқли шахслар рўйхатини тузиб чиқди. ET Online хабар қилишича, актёрлар рўйхатига Брэд Питт етакчилик қилган бўлса, аёл актрисалар бўйича рейтингни шаҳзода Ҳаррининг дугонаси Меган Маркл бошқармоқда. 

Фото: thedailybeast.com
Фото: hubmesh.com

Таъкидланишича, Питтнинг собиқ рафиқаси Анжелина Жоли илк ўнликка ҳам киритилмаган. 

Энг машҳур мусиқий ижрочи сифатида Бейонсе тан олинган, унинг «Formation» номли қўшиғи бу борада етакчи бўлган. 

Шу билан бирга, Google фойдаланувчилари 2016 йилда Ким Кардашьян селфисини энг кўп қидиргани маълум қилинган.

 

Кўпроқ янгиликлар