«Лестер» Англия премьер-лигасининг 16-турида «Борнмут»га имкониятни бой бериб қўйди - 0:1. 

Натижада амалдаги чемпион янги мавсум, 16 учрашувда фақатгина 16 очко тўплашга муваффақ бўлди. 

Сўнгги 50 йилда фақатгина биргина жамоа чемпионликни ҳимоя қилган мавсумида бунданда ёмон натижа қайд этган. Бу ўтган мавсумда 16 учрашувда 15 очко тўплаган«Челси» жамоаси саналади.