Мексика полицияси Мексика чегараси яқинидаги Тихуана шаҳридан Американинг Калифорния штатига элитувчи икки туннелни аниқлади. Бу ҳақида Associated Press хабар берди. 

Тунеллардан бири охиргача битмаган бўлган. Агентликнинг маълумотига кўра, ер ости йўллари наркобарон Хоакин Гусман бошқарувчи "Синалоа" наркокортель аъзолари томонидан гиёҳванд моддаларини ташиш учун мўлжалланган. 

Ҳозирда Гусманнинг АҚШга экстрадиция қилиниши кутилмоқда. У Америка ҳукумати томонидан жиноий жамият ташкиллаштириш, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, порахўрлик ва қасддан уюштирилган қотилликларда айбланмоқда.