Россия пойтахтидаги Новокосино туманида турар-жой биносининг 16-қаватидан бир бола тушиб кетди. Бу ҳақда Москва авиация марказининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Новокосино туманидаги уйлардан бирининг 16-қаватидан бола тушиб кетган Бола тирик. Москва авиация марказининг шифокорлари жонлантириш чораларини қўллашган», — деди матбуот хизмати ходими.

Бола вертолёт ёрдамида болалар шифохонасининг жарроҳлик ва травматалогия бўлимига етказилган. Маълумотга кўра, боланинг ёши олтида. Унинг ҳолати оғир деб баҳоланган.