Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга Тель-авив билан муносабатларни яхшилашдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда, «Интерфакс» агентлиги хабар қилмоқда.

«Мен Қозоғистон Исроил билан муносабатларни яхши йўлга қўйган илк (мусулмон) мамлакат бўлганини эътироф этишни истардим», — деган Нетаньяҳу Назарбоевга Остонадаги учрашувида. 

Исроил бош вазири, шунингдек, бошқа мамлакатлар Қозоғистондан ўрнак олишига ишонч билдирган. 

«Ҳозирда, бошқа мамлакатлар сиздан ўрнак олмоқда. Мен бунинг учун сизга шахсан миннатдорлик билдиришни хоҳлардим. Ўйлайманки, бу дунё келажагига умид бағишлайди», –деб қайд этган Исроил ҳукумати раҳбари. 

Унинг қўшимча қилишича, «яҳудийлар ва мусулмонларнинг жамият фаровонлиги учун биргаликда ишлаётгани, бугунги кунда бутун дунё учун жуда аҳамиятлидир».