Renault компанияси арзон нархда электрокар тақдим этишни режалаштирган. Бу ҳақда “Авторевю” нашри ёзмоқда.

Аввалроқ мана шундай моделлар зарурлиги ҳақида Renault-Nissan альянси раҳбари Карлос Гон маълум қилган эди. Электромобилнинг нархи 7-8 минг доллар бўлиши кутилмоқда. Бу эса автомобилни бундай сегментлар ичида мутлақо арзон бўлишини таъминлайди. Бўлажак электромобилнинг платформаси Ҳиндистонда ишлаб чиқарилаётган Renault Kwid хетчбэк бўлиши мумкин.