Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев полиция 2016 йилнинг тўққиз ойида мамлакатга мигрантлар сифатида кирмоқчи бўлган деярли 3 минг шахс аниқлангани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу кимсалар аслида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида деярли 3 минг хорижлик фуқаро гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасида иштирок этганида аниқланди. Улар давлатга мигрант сифатида кирмоқчи бўлган», - деди Колокольцев.

Вазирнинг сўзларига кўра, ИИВ ходимлари ФХХ ва Федерал божхона хизмати билан ҳамкорликда бундай шахсларни аниқлаш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.