Шарм-аш-Шайх аэропортига биометрик назорат тизими ўрнатилди. Ҳургада аэропортида ҳам худди шундай техниканинг монтаж ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Мисрнинг аэропортлар бошқарув комапнияси раҳбари Муҳаммад Саид Махрус берган хабарга асосланиб, "Ал-Бусра" газетаси маълум қилди. 

Шунингдек у тез орада Қоҳира аэропортига ҳам зарур биометрик ускуналар етказилиб, тизимни ўрнатиш ишлари якунланишини қўшимча қилди. 

Маълумки, РФ йўловчи самолётининг 2015 йил октябри охирида рўй берган Синайдаги авиаҳалокатидан кейин Россиядан Мисрга амалга оширилувчи парвозлар тўхтатиб қўйилганди. Тергов ишлари ҳануз давом этмоқда. Асосий версия - бортдаги портлаш.

РФ икки мамлакат ўртасидаги авиарейсларни қайта тиклаш учун Миср аэропортларида хавфсизликни таъминлаш зарур эканлигини маълум қилган. Томонлар авиахавфсизлик бўйича халқаро келишувни имзолаш ҳақида маълум қилишди. Шунингдек аэропрот ва аэровокзал периметрлари бўйича видеокузатувларни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилмоқда.