Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20 октябрдаги 355-сонли қарори ижросини  таминлаш мақсадида  жорий йилнинг декабрь ойида қатор ўқув-семинар тренинглари ташкил этилмоқда. 

Жумладан, 2016 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси мажлислар залида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Тошкент шаҳар халқ таълим ҳамда маданият ва спорт ишлари бош бошқармалари тассарруфидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари мураббийларига ўқув семинарлар бўлиб ўтди. 

Унда иштирок этган 50га яқин мураббийга Енгил атлетика спорт турининг халқаро мусобақа қоидалари, Паралимпия ўйинлари йўлланмаларини қўлга киритиш ҳамда нормативлар бажарилиш қоидалари, шу билан бирга, WADA халқаро Допинга қарши текширув ташкилотининг қоидалари ҳамда тақиқланган моддалар рўйхати тушунтириб ўтилди. Бундан ташқари, мураббийлар томонидан берилган саволларга мутахассилар томонидан жавоб берилди.