«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

«Бошқа бир исталган футболчи «Реал»га келиши мумкин, аммо у ҳеч қачон бу жамоада Роналду эришган ютуқларни такрорлай олмайди.

Бу бўрттириб юбориш эмас, ростдан ҳам у «Реал» тарихидаги энг яхши футболчи. Мен шундай ҳисоблайман.

Уни тўртинчи «Олтин тўп»и билан табриклайман. У бу совринга яна бир марта эга чиқа олади», — дея Зиданнинг сўзларини келтирган Marca.