16 декабрь куни Ўзбекистонда шамолли об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистон 15 Декабрь 2016 13390

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кечаси 5-7, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир, қор ёғиб, туман тушиш эҳтимоли бор. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ, Навоий вилояти шимолида кечаси 0-5 даража совуқ,  кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5,  кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71369 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37171 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21521 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81189 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61903 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 632 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 484 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 540 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 233 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 517 Маданият
Кўпроқ янгиликлар