АҚШнинг Alaska Air авиацион холдинги Virgin America авиакомпаниясини 2,6 млрд долларга сотиб олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Британиялик миллиардер Ричард Брэнсон авиакомпаниясининг сотиб олиниши Alaska Air’га АҚШнинг American Airlines Group Inc., Delta Air Lines Inc., United Airlines Inc. ва Southwest Airlines Co. авиакомпанияларидан кейин 5-рақамли авиаташувчисига айланишига имкон берди. Холдингнинг кунлик авиарейслари 1,2 минггача ошиб, рейслар 118 йўналиш бўйича амалга оширилади. Таъкидланишича, Virgin America маълум муддат ўз номи остида ишлашни давом эттиради.