Янги Зеландия йўлларига 1,4 млрд доллар сарфланади

Жамият 15 Декабрь 2016 4234
Фото: AP

Янги Зеландия ҳукумати Жанубий оролнинг Кайкура дам олиш масканидаги транспорт инфратузилмасини тиклаш мақсадида 2 миллиард доллар (1,42 млрд АҚШ долларига яқин) маблағ ажратади. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар қилмоқда.

Янги Зеландияда 7,9 баллик зилзила 14 ноябрда рўй берган эди. Минтақада иккита ерости силкиниши қайд этилган. Натижада икки киши ҳалок бўлган. келаси куни мамлакатнинг Жанубий оролида 6,2 баллик ер қимирлаши юз берди. Дастлаб, ҳукумат табиий офатдан етказилган зарарни 8 миллиард Янги Зеландия доллари (5,8 млрд АҚШ доллари атрофида) деб баҳолаган эди.

Машҳур Кайкура курорти бунинг оқибатида ташқи дунёдан тўлиқ узилиб қолган эди. Агентликнинг хабар қилишича, ҳозирда, курорт транспорт тузилмасининг катта қисми, автомобиль ва темир йўл магистралларидан яроқсиз ҳолатга келиб қолган. 

 

Кўпроқ янгиликлар