Болаларнинг кўча ўйинлари учун "ақлли" тўп ишлаб чиқарилди

Технология 15 Декабрь 2016 3372

Play Impossible лойиҳаси болаларнинг кўча ўйинларига мўлжалланган "ақлли" тўплар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бу ҳақида vc.ru сайтида маълум қилинди. 

Play Impossible акселерометр, микроконтроллер ва бошқа датчиклар ўрнатилган тўпларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Булар мобил илова орқали тўпнинг ўйиндаги ҳолатини назорат қилиш, тўп ҳаракатининг ўртача тезлигини ўлчаш ва ўйиннинг бошқа кўрсаткичларини кузатишга имкон беради. 

Шунингдек мазкур тўп видеокамера билан таъминланган бўлиб, у ўйин давомидаги энг ёрқин лаҳзаларни муҳрлайди. 

playimpossible
playimpossible
playimpossible

Play Impossible Adidas, Nike ва бошқаларни ўзининг энг асосий рақиблари деб билади. Play Impossible тўпи кўча ўйинлари ва болалар аудиториясига мўлжалланганлиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари, у ўйиннинг энг қизиқарли онларини дўстлар билан бўлишишга имкон яратади. Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, бу ёш авлодни илҳомлантириши керак. 

Тўп нархи чакана савдода 99 долларни ташкил қилади. 

 

Кўпроқ янгиликлар