Филиппин президенти Родриго Дутертега нисбатан импичмент жараёни бошланиш эҳтимоли бор. Бу унинг Давао ҳокими бўлган пайтда жиноятчиларни шахсан ўлдирганлигини тан олгач, рўй бериши мумкин, деб хабар беради Reuters агентлиги икки нафар маҳаллий сенаторларга таянган ҳолда.

"Бу халқ томонидан билдирилган ишончдан воз кечиш саналади, ва конституцияга кўра ўта оғир жиноят ҳисобланади. Оммавий қотиллик ўта оғир жиноятдан бошқаси эмас ҳамда импичмент учун асос бўлиши мумкин", - дея маълум қилган сенаторлардан бири. "У бу ҳақда гапириб ўзини-ўзи фош қилди. Шу сабабдан унга импичмент эълон қилиш қонунийдир", - дея маълум қилган Сенатнинг бошқа бир аъзоси. Reuters маълумотларига кўра, вакиллар Палатаси (қуйи палата)да Дутертега 297 депутатдан фақатгина 50 таси қарши бўлиб турибди. Бу эса импичмент эълон қилишга етарли эмас.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари чоршанба куни Даваода ўз шахсий мотоциклида шаҳар кўчаларида "ўлдириш имкониятини қўлга киритиш учун можароли вазиятларни излаб кезиб юргани" ҳақида маълум қилганди. Дутерте Филиппин президенти лавозимини эгаллагач, мамлакатда гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси билан жиддий кураш авж олди. Унинг оқибатида бир неча минг киши ҳалок бўлган.