Хитойлик 71 ёшли эркак 150 та бўри билан бирга яшамоқда

Жамият 15 Декабрь 2016 29513

Хитойнинг Санжи Хэйзу автоном вилоятида 150 дан ортиқ бўрини боқувчи кекса ёшли киши истиқомат қилади. Бу ҳақда «Казинформ» хабар тарқатди.

Вилоятнинг Жемсара туманида “Бўри дараси” номли жой бор. У ерда эса бўриларни кўпайтириш билан машғул 71 ёшли эркак яшайди.

Янь Шань исмли эркак бу ерда саккиз турдаги 150 дан ортиқ бўрини боқади. У ўз жониворлари билан ҳар бир кунни қувноқ ўтказишга ҳаракат қилади.

Йиртқич жониворни яхши кўрувчи эркакнинг сўзларига кўра, бу йиртқични илк бор дўстининг уйи ёнида кўриб қолган. У занжирланган бўри боласига раҳми келиб, жониворни уйига олиб келган

Унинг хавфли йиртқичларга бўлган ўзгача муҳаббати айнан ўшанда пайдо бўлди. Аввалига бу ишга эркакнинг яқинлари қарши чиқишган, бироқ ҳеч ким уни тўхтата олмади.

Бугунги кунда эса у дарани ижарага олиб, у ерда бўри кўпайтирадиган жой ташкил қилган.

Янь Шаннинг сўзларига кўра, бир йилда бу жой учун тахминан 100 минг юань сарфлайди. Кекса инсоннинг хусусий бизнеси бунда ёрдам берар экан.

“Ёввойи жониворлар ҳар доим кишиларнинг меҳрини тушунишади ва уларга жавоб қайтаришади. Бўрилар инсонга бўлган муҳаббатини – унинг оёқлари атрофида айланиб, бироз тишлаб билдиришади”, - дея таъкидлайди Янь Шань.


 

Кўпроқ янгиликлар