Таниқли иқтисодчи ва Нобель мукофотининг иқтисодиёт бўйича совриндори Томас Шеллинг 96 ёшида АҚШда вафот этди, деб хабар қилмоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Шеллинг 2005 йилда Швеция миллий банки Альфред Нобель хотирасига таъсис қилган иқтисодий фанлар бўйича совриннинг лауреати бўлган. 

Агентликнинг қайд этишича, Шеллинг 13 декабрь куни Мэриленд штати Бетесда шаҳридаги ўз уйида ҳаёт билан видолашган.