Маълумки, 2017 йил Ўзбекистонда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Бу эса ҳар бир шахснинг эҳтиёжлари диққат марказида бўлади, ҳар бир мурожаат эшитилади, ҳар бир масала ўз ечимини топади деганидир. 

Мана шундай ажойиб ташаббус муносабати билан Intersok компаниялар гуруҳи истеъмолчилар мурожаатини қабул қилувчи қўллаб-қувватлаш тармоғини ишга туширади. Эндиликда, агар сизнинг «Сочная долина», Pro100 Sok, Viko, Musaffo, ForKids, LeVatti, «Хрустеры» брендлари маҳсулотлари билан боғлиқ саволларингиз, шикоятларингиз ёки тилак ва таклифларингиз бўлса, у ҳолда сиз +99871 113-01-01 рақамига қўнғироқ қилишингиз ва уларни компания мутахассисларига билдиришингиз мумкин. 

Intersok вакилларининг таъкидлашича, қабул қилинган барча мурожаатлар 48 соат ичида кўриб чиқилади. Бу қўнғироқ келиб тушган кундан бошлаб, кўпи билан икки кундан кейин муаммолар ҳал этилади, саволлар эса ўз жавобини топади демакдир.

Савдо дўконлари, дилерлар ва дистрибьютерлар билан ҳам иш олиб боради. Биргина телефон қўнғироғи маҳсулотни етказиб бериш ёки савдо вакилининг узоқ қолиб кетганлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Компанияда савдо вакиллари билан ишлаш ва умуман ҳамкорлик жараёнини яхшилаш бўйича таклифларингиз бажонидил қабул қилиниши таъкидланмоқда. 

Қўллаб-қувватлаш тармоғи — бу нафақат муаммоларни тез ҳал қилишнинг профессионал ечими, балки ҳар бир харидорнинг фикрини инобатга олиб, севимли брендларни истеъмолчига янада яқинлаштириш усулидир.

Реклама ҳуқуқи асосида.