Корея халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (KOICA) 2016 йилнинг 13-14 декабрь кунлари “Навоий” ЭИЗга яқин майдонларни кўкаламзорлаштириш бўйича лойиҳа” якунланиши муносабати билан семинар ўтказди. Ушбу лойиҳа Навоий вилояти ҳокимияти билан ҳамкорликда амалга оширилди. 

Унинг доирасида ЭИЗ атрофидаги 140 гектар майдонда қум бўронлари ва шамоллардан ҳимоя қилувчи дарахтзор яратилди. 

Шунингдек, лойиҳа доирасида корейс-ўзбек дўстлик ўрмони (4,814м2) ҳам очилди. У Кармана туманига яқин ерда жойлашган.