Маиший ҳисоблагичларни қайси ташкилот давлат қиёслов кўригидан ўтказиши маълум қилинди

Ўзбекистон 15 Декабрь 2016 12463
Фото: itogi.ru

Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 августдаги 373-сонли” “Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ сув, газ ва электр ҳисоблагичларини қиёслаш вазифалари “Ўзстандарт” агентлигига, унинг ҳудудий марказларига ҳамда “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” Давлат корхонасига юклатилган.

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг Қарори билан "Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 1 декабрда 2736-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) истеъмолчиларнинг маиший электр энергиясини ҳисобга олишда электрон приборларини қиёслашдан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомда белгилаб кўйилганидек, истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган Ўзбекистон Республикаси ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ҳисобга олиш приборлари белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилиши шарт.

Газ ҳисоблагичлари эса “Ўзстандарт” агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг ”Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми” (2014 йил 30 июль 2604-сон) асосида тартибга солинади.

Амалдаги сув, газ ва электр ҳисоблагичларининг навбатдаги қиёслаш даврининг тугашидан бир ой олдин таъминотчи корхоналар томонидан истеъмолчиларга ҳисоблагичларини навбатдаги қиёсловдан ўтказиш лозимлиги ҳақида хабарнома тақдим этилади. Ушбу хабарномани олиб, Сиз таъминотчи номига ариза беришингиз лозим. Таъминотчи корхона уйингиздаги ҳисоблагични ечади ва далолатнома тузади.

Тўловлар амалга оширилганидан сўнг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакили ҳисоблагични олиб “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги корхоналарга топширади.

Газ ва сув ўлчаш приборларини истеъмолчиларнинг ўзлари “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги корхоналарга топширади.

Шуни унутмангки! Ўзбекистонда фақат “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги корхоналаргина маиший ҳисоблагичларни қатъий белгиланган нархларда давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ҳуқуқига эга. Таъмирлаш билан боғлиқ масалалар “Ўзстандарт” агентлиги ваколатига кирмайди, ўз навбатида, таъмирлаш корхоналари ҳисоблагичларни давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

Таъминотчи корхона вакиллари хонадонингизга келганида, албатта, шахсини тасдиқловчи гувоҳномасини талаб қилишингиз ёддан чиқмасин!

Ҳисоблагичларни давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш даврийлиги қуйидагича:

Маиший ва саноат электр ҳисоблагичлари 4 йилда бир марта

Маиший газ ва сув ҳисоблагичлари 4 йилда бир марта

Саноат газ ва сув ҳисоблагичлари 2 йилда бир марта

Ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари:

Марказлар

Манзил

Телефон

АндижонССМ

Андижон ш., А. Фитрат кўч. 251-а уй

(8-374) 225-16-97

БекободССМ

Бекобод ш., Хотира кўч. 116 уй

(8-370) 913-32-05

БухороССМ

Бухоро ш., С. Юренева кўч. 1/2 уй

(8-365) 225-14-77

ЖиззахССМ

Жиззах ш., М. Хусаинов кўч. 20-а уй

(8-372) 226-14-72

ҚашқадарёССМ

Қарши ш., С. Усмонов кўч. 6 уй

(8-375) 221-09-44

Қорақалпоғистон ССМ

Нукус ш., Гарийсизлик кўч. 57 уй

(8-361) 222-74-02

Қўқон ССМ

Қўқон ш., Шароф Рашидов кўч. 1-а уй

(8-373) 543-11-14

Навоий ССМ

Навоий ш.,Маҳмуд Таробий кўч. 185-уй

(8-436) 224-07-51

НаманганССМ

Наманган ш., Нодира кўч. 9-уй

(8-369) 223-00-42

ОлмалиқССМ

Олмалиқ ш.,Тинчлик кўч. 2-уй

(8-370)613-82-62

СамарқандССМ

Самарқанд ш., Амир Темур кўч. 147-а уй

(8-366) 222-78-32

СирдарёССМ

Гулистон ш., Шароф Рашидов кўч.21-уй

(8-367) 225-16-34

СурхондарёССМ

Термиз ш., Ибн Сино кўч. 41-а уй

(8-376) 227-01-89

Фарғона ССМ

Фарғона ш., Б.Марғилоний кўч.119-уй

(8-373) 244-54-50

ХоразмССМ

Урганч ш., Хонқа кўч. 107-а уй

(8-362) 225-62-94

ЧирчиқССМ

Чирчиқ ш., Менделеев кўч. 5-а уй

(8-370) 716-58-11

МХКМ ДК

Тошкент ш., Фаробий кўч., 333-а уй

(8-371) 150-26-14

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар